Tenge Bank Tenge24 мобил иловасининг функционал имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда ва янги — Tenge Travel хизматини ишга туширмоқда.

Эндиликда банк мижозлари Ўзбекистон ичидаги йўналишлар бўйича темирйўл чипталарини бошқа платформаларга ўтмасдан ва қўшимча хизматларда рўйхатдан ўтмасдан, тўғридан-тўғри Tenge24 иловасида танлашлари ва харид қилишлари мумкин.

Tenge Travel хизматининг ишга туширилиши Tenge24’ни мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган, молиявий маҳсулотлар ва кундалик хизматларни бирлаштирувчи ягона рақамли муҳит сифатида ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Банк ҳам, чипта ҳам — телефонингизда

Бугун банк иловаларидан фақат пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисобварақларни бошқариш эмас, балки бундан ҳам кенгроқ имкониятлар кутилмоқда.

Дам олиш кунлари Самарқандга саёҳат қилиш, Бухорода бир неча кун ўтказиш, бошқа шаҳардаги иш учрашувига бориш ёки яқинлар билан узоқ кутилган дийдорлашув — энди буларнинг барчаси Tenge24’дан бошланиши мумкин.

Йўналишни танлаш. Поездни топиш. Вагон ва жойни белгилаш. Тўловни амалга ошириш. Электрон чиптани олиш.

Буларнинг барчаси битта иловада.

Tenge Bank учун бу шунчаки янги функция эмас. Бу мижозларнинг кундалик вазифаларини тезроқ, осонроқ ва ягона рақамли маконда ҳал қилиш имкониятини яратиш йўлидаги яна бир қадамдир.

«Биз Tenge24’ни мижозларимизнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, изчил ривожлантирмоқдамиз. Биз учун илова нафақат молиявий операцияларни амалга оширишнинг қулай воситаси, балки инсоннинг кундалик ҳаётидаги тобора кўпроқ вазифаларни ҳал қила оладиган рақамли макон бўлиши муҳим. Tenge Travel ушбу ёндашувнинг мантиқий давомидир. Биз темирйўл чипталаридан бошлаяпмиз, келгусида эса бу йўналиш ривожланиб, янги хизматлар билан бойитилади», — деди Tenge Bank Бошқаруви раиси Бейбит Фалеев.

Tenge Travel: саёҳатгача бир неча қадам

Чипта харид қилиш жараёни мижозлар учун имкон қадар содда ва қулай тарзда ташкил этилган.

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш кифоя:

  1. Tenge24 мобил иловасини очинг.