Тадбир «80 минг автомобил. 80 минг карра ишонч. Оилангиз учун яратилган» шиори остида ташкил этилди. Ушбу ғоя бутун дастур мазмунини белгилаб, автомобил эгаларига миннатдорликни ифода этди. Унда ҳар бир автомобил ортида инсонлар, уларнинг яқинлари ва биргаликдаги режалари тургани акс этди.

Ташриф BYD акциядорлари делегациясини тантанали кутиб олиш билан бошланди. Beni Motors жамоаси меҳмонларни миллий рақслар билан қарши олиб, ўзбекона меҳмондўстлик руҳидаги самимий муҳитни яратди. Шундан сўнг акциядорлар кўргазма залига таклиф қилинди. Улар автомобил моделлари билан танишиб, уларни кўздан кечирди ва дилерлик маркази вакиллари билан суҳбатлашди.

Фото: Beni Motors

Маросимнинг энг муҳим лаҳзаси BYD Chazor автомобилининг ўз эгасига топширилиши бўлди. Автомобил эгасининг оиласи билан бирга келгани тадбирнинг асосий ғоясига алоҳида мазмун бағишлади. Калитларни Beni Motors асосчиси Давлатбек П. Рахимов шахсан топширди. BYD Central Asia компаниясининг Ўзбекистондаги савдо бўйича директори Рокки Янг автомобил эгасини табриклаш ва унга эсдалик сертификатини топшириш маросимида иштирок этди. Beni Motors тижорат директори Иля Масловскй ҳам меҳмонларни қутлади.

Фото: Beni Motors

Маросим давомида яна саккизта автомобил янги эгаларига топширилди. BYD Chazor соҳибига ҳам, қолган саккиз нафар харидорга ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди. Бу кун янги автомобиль эгалари учун BYD билан боғлиқ янги саҳифанинг бошланиши бўлди. Дилерлик маркази жамоаси эса харидорларга брендга билдирган ишончи учун шахсан миннатдорлик изҳор этиш имконига эга бўлди.

Акциядорлар ҳам тантана сабабчиси ва унинг оиласи қувончига шерик бўлди. Уларнинг иштироки эришилган натижанинг аҳамиятини таъкидлади. Тадбирнинг Самарқандда ўтказилиши эса бренднинг Ўзбекистондаги ривожига ҳудудий ҳамкорлар қўшаётган ҳиссани намоён этди.

Тадбир дастурида BYD Ti 7 тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ушбу модел аввалроқ Tashkent City Park ҳудудидаги BYD e-Mobility Festa фестивалида намойиш этилган эди. Кўргазма залида намойиш этилган YANGWANG U9 суперкари ҳам тадбирнинг диққатга сазовор автомобилларидан бири бўлди. Бу модел автомобил ихлосмандларига яхши таниш бўлиб, бренд мухлисларининг меҳрини қозонган.