11 Июнь

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш Андижон вилояти фаолларига юклатилган. Ҳозирда андижонлик мутасаддилар, тадбиркор ҳамда фермерлар Кегейлида фаоллик кўрсатишмоқда.

9 Июнь

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Жўқарғи Кенгес сессиясида 2021 йилда Қорақалпоғистондаги жиноятчилик ҳолати ҳақида маълумот берди. Аманбай Ўринбаев баёнотини якунлагач, Хўжайли тумани 37-сонли "Суенли" сайлов округидан Жўқарғи Кенгесга сайланган депутат Табассумхон Рўзметова Хўжайли туманида аёл ёш болаларини калтаклаб, хўрлагани воқеаси юзасидан вазирга савол берди.

4 Июнь

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Жўқарғи Кенгес сессиясида 2021 йилда Қорақалпоғистондаги жиноятчилик ҳолати ҳақида маълумот берди. Вазир Аманбай Ўринбаевнинг таъкидлашича, 2021 йилда Қорақалпоғистонда содир қилинган 3 мингдан зиёд жиноятларнинг 40 фоизини олдини олиш мумкин бўлган.

2 Июнь

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилган.

1 Июнь

Президент томонидан “Қорақалпоғистон шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. 

31 Май

Қорақалпоғистон Республикасининг шарқий туманларида кўпайиб бораётган мазкур турдаги таваккалчиликка асосланган ноқонуний лотерея ўйинлари “тўрига” асосан мигрантлар илиняпти. Ташкилотчилар фуқароларга ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали ўйинда иштирок этиш учун ҳар бир лотерея чиптасини 200-250 минг сўм ёки 1500 рублгача пулламоқда. Бу қонунчиликка зид.

29 Май

Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.

26 Май

Инвестициялар ҳажми 3 миллион долларни ташкил этган лойиҳа муаллифларидан бири Бекназар Абдикамалов бунгача Amazon’да ишлаган. Лойиҳа бош мухандиси Азиз Муртазаев эса Facebook собиқ дастурчиси ҳисобланади.

21 Май

Вазирлар Маҳкамасининг “БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма иштирокида Оролбўйи минтақасида кўллар ва сув-ботқоқли ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

20 Май

Вазирлар Кенгашининг тегишли қарори билан Қорақалпоғистондаги ҳар иккала вазир Президент ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.

16 Май

Беруний туманида танишларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

9 Май

Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлаган.

Кўпроқ янгилик
Top