09:08 / 29.05.2022
16343

Қорақалпоғистонда Lacetti Labo’ни ағдариб юборди

Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида маст ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti қарама-қарши томондан келаётган Labо билан тўқнашди.

ЙҲХХ хабарида маълум қилинишича, 2022 йил 27 май куни соат 16:20 ларда Элликқалъа тумани, Қилчиноқ ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 615-километрида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. қоидаларни қўпол тарзда бузган ҳолда, Lacetti автомобилини маст ҳолда бошқариб, қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб кетган.

Оқибатда рўпарасидан, ўз йўлида келаётган ҳайдовчи Ж.И. бошқарувидаги Labо русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Зарб оқибатида Labо ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи М.Н. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top