10:55 / 23.02.2017
9131

Конгода грузиялик полковник асирга олинди

Конго демократик республикасида жиноий гуруҳ Грузия қуролли кучларининг истеъфодаги полковнигини асирга олишди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, конголик исёнчилар полковник учун 1 миллион доллар миқдорида товон пули сўрамоқда.

Грузиядаги «Рустави 2» телеканалида айтилишича, Конгодаги исёнчи кучлар 27 январь куни 2та ҳарбий вертолётни уриб туширишган, вертолётлардан бирида бўлган Сосо Осиураули асир қилинганди.

Осиураулининг қариндошлари журналистларга айтишича, у 2 йил муқаддам Грузиядан кетганди.

Грузия ТИВ бу борада расмий хабар тарқатмади, хабар текширилмоқда.

Top