Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралия бош вазири Ироқ ва Афғонистонга ташриф буюрди
07:59 / 25.04.2017
3143
Фото:AAP

Австралия бош вазири Малколм Тернбулл Ироқ ва Афғонистонга эълон қилинмаган сафарни амалга оширди. У бу давлатлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Таъкидланишича, Австралия ҳукумати раиси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган.

Бундан ташқари, Тернбулл бу вақтда Кобулда бўлган АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан ҳам музокаралар ўтказган.

Таъкидланишича, Тернбулл учрашувларда Австралиянинг террорчиликка қарши кураш ҳамда АҚШ ва НАТОдан ҳамкорлари билан биргаликда ишлашга содиқлигини тасдиқлаган.

Аввалроқ Мэттис Кобулга эълон қилинмаган сафар билан келгани маълум қилинганди.


Улашинг
Top