Унинг айтишича, агар Ироқнинг ташқи қарзи шартли равишда уч қисмга бўлинса, унда унинг деярли 50 фоизи ёки 55 млрд доллари БААС партияси, яъни Саддам Ҳусайн ҳокимияти даврига тўғри келади. 

Нажибнинг айтишича, Ироқнинг собиқ етакчилари вақтидаги қарз давлатнинг Кувайт ва бошқа давлатлар билан уруши оқибатлари ҳисобланади. 

Қарзнинг 2- ва 3-қисми 2004 йилдан бошлаб, яъни ИШИД террорчилик ташкилоти пайдо бўлгандан кейин йиғила бошланган.

Нажибнинг айтишича, қарзнинг 2-қисмини Ироқнинг ҳукумат харажатларини қоплаш учун бошқа давлатлардан олган қарзи ташкил қилади. Жумладан, маблағлар Халқаро валюта жамғармаси, Япония ва бошқа давлатлар томондан тақдим қилинган.

Депутатнинг айтишича, Ироқ давлат хизматчиларига маошлар Жаҳон банкидан олинган қарзлар ҳисобидан берилади.