Надаль, шунингдек, “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларнинг 17 карра ғолиби бўлди. Ундан бу борада 20 та унвонга эга швейцариялик Рожер Федерергина олдинда. “Ролан Гаррос”даги ғолиблик бўйича эса ҳозирча “тупроқли кортлар қироли” Надалнинг олдига тушадигани йўқ.
Аёллар ўртасида ушбу мусобақада жаҳоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси, руминиялик Симона Халеп ғолиб бўлди. Бу унинг “Катта дубулға” мусобақаларида қўлга киритган илк унвони бўлди.

