Машҳур мукофот соҳиби Эван Атар Адаха Жанубий Суданнинг Юқори Нил вилояти, Бунж шаҳридаги Мабан касалхонасида хизмат қилади. Унинг ушбу шифо масканида жарроҳлик қилаётганига йигирма йилдан кўп бўлди. Ана шу вақт мобайнида у янги Судан ва Жанубий Судан давлати шаклланаётган даврдаги жуда кўплаб фуқаролик уруши ва фалокат қурбонларига ёрдам берди, ҳаётларини сақлаб қолишга кўмаклашди.
“Арзимас меҳнатим шу қадар мукофотланганлигидан ҳаяжондаман. Бу мукофот учун пул берилишидан жуда ҳам мамнунман. Уни, албатта, касалхонамизнинг бирламчи эҳтиёжлари учун сарфлаймиз”, – дейди жарроҳ мукофотни ола туриб.










