12:07 / 01.01.2019
27751
Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг қатъий миқдорлари белгиланди

2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади. 

Norma’нинг ёзишича, айни пайтда ушбу нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йилдан энг кам иш ҳақига боғланмаган, қатъий белгиланган ставкалар амал қилади. Қуйидаги жадвалда солиштирма таҳлил билан танишиш мумкин.

Жорий этилаётган қатъий белгиланган миқдорлар амалдагиларидан унча фарқ қилмайди, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги оилаларга моддий ёрдам бундан мустасно. Ушбу нафақалар миқдорлари қарийб 18%га ошган. Бу уларнинг миқдори йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланишига боғлиқ, 1.01.2018 йилдаги ҳолатга кўра у 172 240 сўмни ташкил этган, ҳозир эса 202 730 сўмни ташкил этади.

Юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган:

• Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;

• Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Ҳужжат 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

Top