17:20 / 07.04.2020
11564
Коронавирус эффекти: ресторанлар озиқ-овқат дўконларига айлантирилмоқда

Коронавирус ресторан бизнесида аянчли оқибатларни келтириб чиқарди. Ҳаттоки энг муваффақиятли лойиҳалар ҳам даромад камайишига дуч келди ва ходимларини оммавий равишда бўшатишга мажбур бўлди.

Фото: Justin Sullivan/Getty Images

Ўтган ҳафтада АҚШ ресторанлар миллий ассоциацияси ушбу соҳанинг даромади яқин уч ой ичида 225 млрд долларга камайиши ва беш миллиондан етти миллионгача иш ўрни йўқолиши мумкинлиги тўғрисида ўз тахминини эълон қилди.

Коронавирус ресторан бизнесида аянчли оқибатларни келтириб чиқарди. Ҳаттоки энг муваффақиятли лойиҳалар ҳам даромад камайишига дуч келди ва ходимларини оммавий равишда бўшатишга мажбур бўлди.

Айрим ресторанлар аллақачон ёпилди. Бошқалари эса омон қолиш учун дўконларга айлантирилмоқда.

Лос-Анжелесдаги Dog Haus Worldwide ресторанлар тармоғи ана шундай йўл тутди ва ўз омборларидаги маҳсулотларни сотишни йўлга қўйди. Ҳозирда тармоққа қарашли тўққизта ресторан маҳсулот сотувини амалга оширмоқда.

Dog Haus — «мижозлар эҳтиёжини қондиришга ўтган» ягона бренд эмас. Масалан, Texas Roadhouse тармоғига қарашли айрим ресторанлар гўшт, картошка, зираворлар ва нон сотишга ўтди.

Вашингтондаги Farmers Restaurant Group ҳаммуассиси Дэн Саймонс Twitter орқали унинг ресторанлари озиқ-овқат маҳсулотлари дўконига айланишини эълон қилди.

«Компаниямиз сиз дўкондан сотиб олмоқчи бўлган барча маҳсулотларни уйингизга олиб бориб беради. Тасаввур қилинг, тухум, салат, қоғоз сочиқлар, ичимликлар...», — деб ёзди у.

Farmers сайтида янги хизматдан фойдаланиш мумкин бўлган ресторанлар рўйхати берилган.

Нью-Йорк, Коннектикут ва Бостонда 50дан ортиқ муассасаларига эга Juice Press соғлом овқатланиш тармоғи JP Grocery номи остида онлайн-супермаркет ташкил этди.

Глобал пандемия бошқа мамлакатлардаги ресторанларни ҳам ана шундай йўл тутишга мажбур қилмоқда. Британиядаги Leon тармоғи ўзининг 75та ресторанини мини-супермаркетларга айлантирмоқда.

Хитойдаги KFC тармоғи эса уйда таом тайёрлаш учун маҳсулотлар етказиб беришни аллақачон йўлга қўйган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top