07:53 / 05.05.2020
1927
Оқ уй пандемияга қарши курашиш гуруҳлари аъзоларига конгрессга кўрсатмалар беришни тақиқлаб қўйди - ОАВ

Оқ уй АҚШда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича махсус гуруҳи аъзоларига конгрессга кўрсатмалар беришни тақиқлади. 

Фото: Getty Images

Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Ушбу тақиқлов май ойи давомида амал қилади. Бундан ташқари, Оқ уй маъмурияти пандемияга қарши курашаётган барча идоралар ходимларига ҳам пандемия бўйича конгрессдаги жараёнларда қатнашмасликни тавсия қилган. “Биз идораларга бу мисли кўрилмаган вазиятда барча кучимизни коронавирусга қарши курашга бағишлашимиз кераклигини айтмоқдамиз. Бу босқичда ҳақиқатан ҳам барча ўз иши билан шуғулланмоғи ва коронавирусга қарши қаратилган ишга устуворлик бериши лозим”, деб айтган нашрга Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали вакили.

Аввалроқ The Hill Оқ уй АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори, коронавирусга қарши курашиш гуруҳига кирувчи Энтони Фаучига конгрессга кўрсатмалар беришни тақиқлаб қўйганини маълум қилганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top