16:39 / 20.07.2020
7663
Беларусь президентлигига номзод фарзандларини Европага жўнатиб юборди

 Светлана Тихановская – таниқли сиёсий блогер Сергей Тихановскийнинг хотини. Тихановский президентликка номзодини кўрсатмоқчи бўлган, аммо май охирида ҳибсга олинган, МСК унинг ҳужжатларини қабул қилмаганди.

Светлана Тихановская

 Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская фарзандлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ва хавфсиз жойда эканликларини тасдиқлади. У аввалроқ ўзини ҳибсга олиш, фарзандларини эса олиб қўйиш билан таҳдид қилинаётганини айтганди.

19 июль куни "Хартия'97" бош редактори Наталья Радина Тихановскаянинг фарзандларини Евроиттифоқ мамлакатларидан бирига олиб чиқиб кетилишида ёрдам кўрсатганини айтган. Унинг сўзларига кўра, улар ҳозирда хавфсиз жойда, бувилари билан бирга.

Светлана Тихановская – таниқли сиёсий блогер Сергей Тихановскийнинг хотини. Тихановский президентликка номзодини кўрсатмоқчи бўлган, аммо май охирида ҳибсга олинган, МСК унинг ҳужжатларини қабул қилмаганди.

Шундан сўнг уни қўллаб-қувватлаш учун Светлана Тихановская сайловда қатнашишга қарор қилди ва керакли имзо йиғишга муваффақ бўлди. 

 Тихановскийларнинг тўрт ёшли қизи ва ўн ёшли ўғли бор.

 Президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтади.

Мавзу
Беларус-2020
2020 йилнинг 9 августида Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади. 26 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Лукашенко бу сафар ҳам номзодини қўйган.
Барчаси
Top