17:05 / 11.11.2020
4918
Мурғаккина ўғлим кўз олдимда сўлиб бормоқда – мусофирликда қолган ота ноласи

Инсон ҳаёти давомида кўплаб қийинчиликларга, синовларга дуч келиши мумкин. Аллоҳ бизни турли йўсинда синаб кўраркан: кимнидир дард билан, кимнидир бойлик билан, яна кимнидир бахт билан... Инсон шу қийинчиликларни енгиб ўтса, албатта, мукофотини олади.

 Бизнинг бугунги қаҳрамонимиз жажжигина Миродилжон эндигина 4 ёшни қаршилаган. Болакайнинг ҳаёти, болалик дамлари тенгдошлари билан болалар ўйингоҳларида эмас, балки жарроҳлик столида ўтмоқда. У бугун ёрдамга ниҳоятда муҳтож.

 – Ўғлим Миродил Мирабдуллаев эндигина 4 ёшлигига қарамай, бошидан 3 марта жарроҳлик амалиётини ўтказди. Унинг бошида ўсимта мавжуд. Жажжигина боламни бу дард кундан-кунга енгиб бормоқда, – дейди Миродилнинг отаси Мирзоҳид.

Ўғлим биринчи амалиётни 2018 йилда, Тошкентда, нейрохирургия шифохонасида ўтказди. Бошидаги ўсимтани олиб, шунт қўйишди. Ўсимта яна қайта ўсиб чиқди. Шундан сўнг 2020 йил 3 июнда қайтадан жарроҳлик амалиёти ўтказишди. Аллоҳнинг синовими, ўғлимга буларнинг фойдаси бўлмади. 2020 йил 27 августда Миродил яна жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Буларнинг бирортаси ижобий таъсир қилмади. Ўсимта ўсишда давом этаверди. Докторлар бизга Ҳиндистонга бориб, операция қилдиришни, кимёвий терапия олишни маслаҳат беришди.

Биз кўпчиликнинг ёрдами билан Ҳиндистонга келдик. Миродилнинг аҳволи бирдан оғирлашиб қолди. Миясида суюқлик пайдо бўлибди, бошида кучли оғриқ бор, ухламайди, овқат емайди, фақат ётади. Ўғлимнинг бу ҳолини кўриб, эзиляпман, пулим бўлганида аллақачон боламни даволатган бўлардим. Докторлар зудлик билан шунтни алмаштириш керак, ишдан чиқибди, дейишди. Йиғилган пул шу амалиётга кетди. Энди асосий операцияни қилдирмасак, Миродилнинг яшаб кетишидан умид йўқ, дейишяпти. Ўзга юртда чорасиз қолдик, қарзга ботиб кетдик. Сўнгги умидимиз шу амалиётдан. Эндигина 4 ёшга кирган болажонимни яшашини истайман... Яхши инсонлар, илтимос Миродилимга ёрдам беринг, – деди отаси зорланиб.

Миродил Мирабдуллаевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0424 2952 3144 (Агробанк, онаси Муҳайё Ҳамидова номида)

Visa: 4231 2000 0087 8065 (амакиси Миржалол Мирҳайдаров номида)

Сбербанк: 4817 7601 5519 8181 (қариндоши Шуҳратжон Маҳмудалиев номида)

Пайнет учун: +998908559963

Агар Миродил зудлик билан операция қилинмаса, унинг ҳаёти катта хавф остида қолади. Бир оила мурғаккина фарзандидан айрилиши мумкин. Саховатли инсонлар орамизда бор албатта. Миттигина жуссасига шунча азоб чекаётган, айни пайтда мусофирликда чорасиз қолиб кетган Миродилга ёрдам беришингизга ишонамиз.

 Аброр Зоҳидов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top