09:00 / 13.02.2021
5759
Olmazor Business City турар жой мажмуаси: янги оиланинг бахтли ҳикояси

Olmazor Business City турар жой мажмуаси бу ерга кўчиб ўтган дастлабки аҳоли ҳаётидаги энг муҳим ва бахтли воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

Olmazor Business City мажмуанинг дастлабки аҳолисини қувончли воқеа – янги оила тузилганлиги муносабати билан табриклайди. Ҳамда бахт ва фаровонлик тилаб, самимий қутлайди. Дабдабали маросимдан сўнг, ёш оила Olmazor Business City'даги янги уйларида истиқомат қилади.

Пойтахтнинг шу номли туманида бунёд этилган кенг кўламли лойиҳа концепцияси 23 гектардан зиёд кўкаламзор майдонда замонавий, оилавий турар жой мажмуасини яратишдан иборат. Объектнинг яхши ривожланган инфратузилмаси бу ерда истиқомат қиладиган турли ёшдаги аҳолини эҳтиёжларини ҳисобга олиб яратилган. Ҳудуд ёнидан сой оқиб ўтади. Мажмуа ҳовлисида очиқ ҳаводаги кундалик сайрлар уюштириш мумкин. Бу ерда фаровон ҳаёт учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, унда болалар ва спорт майдончалари, ландшафт дизайни билан безатилган кўкаламзор кенг ҳудуд, ер ости автотураргоҳи, савдо ва хизмат кўрсатиш муассасалари мавжуд.

Айни пайтда мажмуа ҳудудида №1 лотда қурилиш ишлари якунига етган. Мажмуанинг олтита кўп қаватли турар жойлари кўчиб келишга тўлиқ тайёр. Бу ерда яшай бошлаган аҳоли давом этаётган фаол қурилиш ишларига қарамай, Olmazor Business City турар жой мажмуасида истиқомат қилишнинг барча афзалликларини хис этишади.

Olmazor Business City – бу мамлакатимиздаги энг йирик турар жой мажмуаларидан бири бўлиб, унинг ҳудудида кундалик ҳаётдан завқ олиб истиқомат қилиш учун қулай ва функционал ечимлар яратилган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top