09:05 / 18.02.2021
2430
Olmazor Business City турар жой мажмуаси ҳудудида ўз бизнесингизни қандай амалга оширишингиз мумкин?

Bizning Uylar Development пойтахтдаги йирик турар жой мажмуасида тижорат жойлари сотувини бошлайди.

Энди сиз Olmazor Business City турар жой мажмуасидан тижорат майдони ёки савдо дўконининг эгаси бўлиш имкониятига эгасиз. Лойиҳа 23 гектарлик улкан ободонлаштирилган майдондан иборат бўлиб, 2100 та хонадонга мўлжалланган. Мажмуада кўп қаватли турар жой бинолари бунёд этилмоқда. Турар жой мажмуасидаги уйларнинг биринчи қаватлари лойиҳа ҳудудида тижорат ва бизнес соҳаларини ривожлантириш мақсадида тижорат бинолари учун ажратилган. Биринчи навбатда тижорат кўчмас мулки турар жой мажмуасининг кўплаб аҳолиси талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган.

Ҳозирги вақтда оммабоп ҳисобланган «шаҳар ичидаги шаҳар» концепцияси мажмуа ҳудудидаги аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондира оладиган савдо ва хизмат кўрсатишнинг тўлиқ мажмуини ташкил қилишни назарда тутади. Бизнес майдони ташкил этилса аҳоли зарур маҳсулотлар, товарлар ёки хизматлар учун мажмуадан ташқарига чиқмайди. Кўп сонли ташриф буюрувчилар трафиги, аввало турар жой мажмуасининг кўп сонли аҳолиси томонидан яратилади.

Тижорат бинолари Olmazor Business City турар жой мажмуаси марказидаги сайилгоҳ бўйлаб жойлашади. Лойиҳанинг тижорат зоналари турли хил овқатланиш шохобчалари, кийим-кечак ва пойабзал бутиклари, савдо дўконлари, дорихоналар, гўзаллик ва спа-салонлари, шунингдек турли хил хизмат кўрсатиш корхоналарини очишга мўлжалланган.

Тадбиркорлар ва ижарачилар учун Olmazor Business City лойиҳаси уларнинг бизнес фаолиятини муваффақиятли ривожлантириш учун янги босқич бўлади. Бу Olmazor Business City турар жой мажмуаси аҳолиси фаровон ҳаёти учун янги уйлари ҳудудида пухта ўйланган, қулай ва функционал ечимдир.

Қўшимча маълумотларни олиш учун веб-сайтимиз ёки умумий маълумот марказимизга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top