16:00 / 01.03.2021
2955
Olmazor Business City турар жой мажмуаси: мазмунли ҳаёт учун энергия тежамкор уйлар

Bizning Uylar Development компанияси энергия тежайдиган замонавий уй-жойлар қурилишида инновацион ёндашувларни самарали татбиқ этмоқда.

Замонавий қурилиш соҳасидаги устувор жиҳатлардан бири энергия ва ресурсларни тежайдиган уйларни бунёд этишдир. Энергия тежаш соҳасидаги инновацион технологиялар келажакда аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясини истеъмол харажатларини камайтиришни таъминлайди. Энергия тежайдиган уй иситиш ва иссиқ сув харажатларини пасайтиради. Шунингдек, табиий ресурслар истеъмолини камайтириш орқали экология сифати ва даражасини ошишига хизмат қилади.

Olmazor Business City кенг кўламли турар жой мажмуаси қурилиш жараёнида энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс ёндашув ишлаб чиқилган. Шу мақсадда қурилиш вақтида юқори даражадаги шовқин ва иссиқлик изоляцияси хусусиятларига эга бўлган базальт толасидан фойдаланилади. Ишончли изоляция қатлами сабаб биноларида оптимал ҳарорат режимига эришилади. Бу жараён қишда ички иссиқликни сақлаб туришга хизмат қилади, ёзда эса юқори ҳароратдан ҳимоя қилади.

Панорама ойналар – бу замонавий архитектуранинг урфга айланган элементидир. У нафақат юқори эстетик параметрларга жавоб бериши керак, балки энергияни самарали тежашни таъминлайди. Энергияни тежайдиган махсус икки қаватли ойналардан фойдаланиш энергия йўқотилиши даражасини 10% гача камайтириши мумкин. Olmazor Business City турар жой мажмуаси қурилишида ишлатиладиган икки қаватли ойналар хонага кўпроқ қуёш нури тушиш имкониятини беради. Шу билан бирга, иссиқ ҳарорат узоқ вақт хонани тарк этмайди.

Пухта ўйланган иситиш тизими энергия тежамкор уйнинг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Турар жой мажмуаси автоном иситиш тизими юқори функционалликка эга. Ҳар бир хонадонга ўрнатилган иситиш қозони ускуналари ва яшаш майдонининг бутун периметри бўйлаб қўйилган радиаторли коммуникациялар хонадон ичидаги энергияни сақлаб туришга хизмат қилади.

Olmazor Business City – бу уй-жойлардаги энергияни тежашда юқори экологик ва эксплуатацион хусусиятларга эга ишончли ва узоқ муддатли тизимли ёндашувни татбиқ этган турар жой мажмуаси. Бундай инновацион мажмуа ундаги ҳар бир хонадонда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top