09:00 / 06.04.2021
2584
Olmazor Business City турар жой мажмуасидаги тижорат бинолари

Bizning Uylar Development компанияси мамлакатдаги энг йирик турар жой мажмуаларидан бири Olmazor Business City'нинг савдо майдонларида бизнесингизни ривожлантириш имкониятини тақдим этади.

Olmazor Business City турар жой мажмуаси ҳудудида тадбиркорларга бизнес ва тижоратнинг турли шаклларини ривожлантириш учун мўлжалланган универсал биноларни таклиф этилади. Тижорат кўчмас мулки оилавий турар жой мажмуаси марказидаги кўп қаватли биноларнинг биринчи қаватларини эгаллайди. Мажмуанинг кўп сонли аҳолиси ва меҳмонлари кунлик ташриф буюрувчиларнинг асосий оқимини ташкил қилади. Биноларнинг формати бу ерда дўкон, супермаркет, савдо нуқтаси ёки бутик, шунингдек овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этишга имкон беради. Эркин лойиҳалаш ва ўзига хос техник параметрлар сабаб интерьерда бетакрор дизайн ғояларини амалга оширишингиз мумкин.

Тижорат жойлари мажмуа марказида савдо хиёбонини ташкил этади. Бу ерда ички савдо нуқталари ва умумий овқатланиш шохобчаларининг мавжудлиги турар жой мажмуаси инфратузилмасининг қўшимча афзаллигига айланади. Шу сабаб аҳоли турар жой мажмуаси ҳудудини тарк этишига ҳожат қолмайди. Olmazor Business City'да сўнгги 8 та савдо жойлари сотувга қўйилган. Таклиф этилаётган объектларнинг майдони 60 дан 141 квадрат метргачани ташкил этади. Кенг кўламли турар жой мажмуаси ичидаги фойдали жойлашув, кўп сонли ташриф буюрувчиларнинг олдиндан тузилган трафиги, ҳар бир жойнинг индивидуал техник тавсифлари тўплами – буларнинг барчаси Olmazor Business City тижорат кўчмас мулкини яқин келажакда фойдали ва даромадли сармоялар манбаига айлантиради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top