18:47 / 17.08.2022
4049
Исроил ва Туркия дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга келишиб олди

Туркия ва Исроил ўз элчиларини 2018 йилда чақиртириб олганди.

Фото: AP

Исроил бош вазири Яир Лапид ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклаш ва элчиларини пойтахтларга қайтаришга келишиб олди. Бу ҳақда Исроил бош вазири девонхонаси маълум қилди.

«Бош вазир Яир Лапид ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқотидан сўнг Исроил ва Туркия дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклайди», — дейилади хабарда.

Туркия ва Исроил ўз элчиларини 2018 йилда чақиртириб олганди.

Ўшанда икки мамлакат Ғазо секторидаги воқеалар бўйича турлича нуқтаи назарни билдирганди: Эрдўған Исроилни террорчи давлат деб атаган, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Туркия раҳбарини ҲАМАСни қўллаб-қувватлашда айблаганди.

Top