ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
Сафар давомида Сара Ношадининг Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Бегисбай Темирбаев билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида икки тараф вакиллари қорақалпоқ халқининг миллий мусиқа асбоби қўбиз ва жировчилик санъатини ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш юзасидан келишиб олди.
Бундан ташқари, бу борадаги ишларни узвий давом эттириш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилган.










