Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, фуқаро Н.А. фуқаро Х.О.га гўёки электр тармоқлари корхонасида ишлашини айтган. 

У Олтинкўл тумани, “Айшахоним” МФЙ ҳудудидаги 9 та хонадоннинг электр таъминотини яхшилаш учун юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 4,6 доллар олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.