«Тегишли идоралар энди тартибли шатдаун режаларини амалга ошириши керак», дейилади эслатмада. Воут федерал агентликларни воқеаларни кузатишга чақирди ва OMB кейинги қадамлар бўйича тавсия беришда давом этишини қўшимча қилди. «Демократлар ўзларининг чидаб бўлмас позицияларини қанча вақт сақлаб қолиши номаълум, бу шатдаун муддатини олдиндан айтишни қийинлаштиради», деб ёзди у.

Аввалроқ АҚШ Сенати федерал ҳукумат иши тўхташининг олдини олишга қаратилган иккита қонун лойиҳасидан бирини ҳам қабул қила олмаганди. Шатдаун 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан ярим тунда (Тошкент вақти билан чоршанба куни 9:00 да) бошланиши режалаштирилган.

Республикачилар ва Демократик партия таклиф этган ҳужжатлар қонун лойиҳалари талаб қиладиган 60 овозни тўплай олмади, гарчи республикачилар қонун лойиҳаси АҚШ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган. Келишмовчиликларнинг асосий манбаи соғлиқни сақлаш харажатлари бўлиб турибди.