Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон президентининг қарори билан Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Давлатов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, иқтисодчи.

У.Давлатов 2011 йилдан буён Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда — бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори сифатида фаолият юритиб келган.