Учрашувда ҳозирги кундаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати кўриб чиқилиб, уни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар доирасини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, касбий ва дуал таълим соҳасида икки янги йўналиш — меҳмондўстлик индустрияси ва тиббиёт учун кадрлар тайёрлаш бўйича дастурларни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар яқинлашиб келаётган Тошкентга ишчи ташриф доирасида мулоқотни давом эттириш, бир қатор қўшимча учрашувлар ўтказиш ҳамда келажакдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш юзасидан келишиб олди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шерикликни мустаҳкамлашга юқори қизиқиш билдириб, қўшма ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.











