«Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Бироқ объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, жамоамиз уларнинг барчасини битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқади. Хонқа туманида мукаммал таъмирга жуда муҳтож бўлган 2-мактабни, шунингдек, қаровсиз ташлаб қўйилган ва авария ҳолатига келиб қолган 49-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдик. Давлат хореография академиясининг Урганч филиалида ҳам бўлдик. Ҳозирда ўқув аудиториялари ҳамда академиянинг бўлажак тарбияланувчилари мактаб-интернати битта бинода жойлашган. Келгусида қўшимча бино қурилиб, ҳар бир муассаса ўзининг алоҳида, тўлақонли шароитига эга бўлади», деб ёзди Саида Мирзиёева.







