20:54 / 11.02.2017
26771

Ҳафта дайжести: Бир-бирини огоҳлантираётган давлатлар, ИШИДга қарши кураш тафсилотлари ва бошқа муҳим хабарлар

Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Россия президенти Владимир Путин февраль ойи охирларида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб хорижий сафарини амалга оширади. У Тожикистон ва Қирғизистонга, ва эҳтимол, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

Болтиқбўйи давлатларига АҚШ армиясининг қатор бўлинмалари ва ҳарбий техникалари жойлаштирилмоқда. Жумладан 6 февраль куни АҚШ армиясининг зирхлитанк полки биринчи батальонининг пиёда ротаси оғир техникалари Эстонияга етиб келди.  Айнан шу куни АҚШ армияси 3-бригадасининг оғир зирҳли техника ротасининг 220 дан кўпроқ ҳарбийси Латвияга етиб келди. 10 февраль куни эса АҚШ қўшинларининг ўнта танки, бешта пиёдалар жанговар машинаси, йўлтанламаслар ва юк транспортлари Литвага етказилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан ўтказган телефон орқали мулоқотидан сўнг, ташкилот давлат раҳбарлари учрашувида иштирок этишга розилик билдирди.

Оқ уй маъмурияти, ОАВда етарлича ёритилмаган ёки умуман хабар қилинмаган қўпорувчиликлар рўйхатини эълон қилди. Ҳужжатдан унчалик ҳам маълум бўлмаган воқеалар сингари сўнгги йилларда жаҳон янгиликлар тасмасида ёритилган воқеалар ҳам киритилган

Япония бош вазири Синдзо Абэ Москва билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатлар муносабатларида сақланиб қолган муаммоларга барҳам беришни режалаштирмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг баёнот беришича, сўнгги вақтларда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ижобий самара бера бошлаган. Аммо, унинг терактлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлиб қолмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған биринчи марта телефон орқали суҳбатлашишди.

Вашингтон Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли ороллар ҳақидаги баёнотларидан сўнг Иккинчи жаҳон уруши тарихини ёдга олиши керак. Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ван И шундай баёнот билан чиқди.

АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрь кунги терактларнинг бош ташкилотчиси, деб ҳисобланган Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг мамлакат собиқ раҳбари Барак Обамага йўллаган мактуби эълон қилинди.

Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида Россия Ҳарбий Космик кучлари самолёти берган авиазарба оқибатида туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Туркия Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар ҳодиса рўй беришидан бир кун олдин Суриядаги туркиялик ҳарбийлар қайси нуқтада бўлгани ҳақида хабардор қилинган. Россия президенти Владимир Путин Эрдўғандан турк аскарлари ўлими учун узр сўради. 

АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасининг янги парвозини амалга оширди. Маршалл оролларидаги полигон томон учирилган ракета 6,8 минг км га яқин йўл босиб ўтган.

Сурия президенти Башар Асад АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган. Унинг шартлари...

Глобал исиш сайёрамизга катта хавф солмоқда. Бироқ бу ўзгаришнинг бошқа, анча ижобийроқ томони ҳам мавжуд. Музликларнинг сурилиши натижасида тадқиқотчилар ажойиб имкониятга эга бўлишди - баҳайбат музликлар остида пирамида топишди.

Қўшма Штатлар ҳукумати Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу мамлакатда ўтган йилги кучли сув тошқинлари сабабли рўй берган.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия уни АҚШга топшириш масаласини муҳокама қилаётганига доир хабарларга ўз муносабатини билдирди

Яқинда флоридалик бир балиқчи Стив Баргерон балиқ овлаш вақтида қармоғига балиқ ўрнига узунлиги ярим метрдан каттароқ келадиган нотаниш сув маҳлуқини илинтирган.

Эски автомобиллар харидорларни нафақат ўз услуби ва тарихи билан жалб этади, балки сармоя киритишнинг энг ишончли усулларидан бири экани билан ҳам эътиборга лойиқдир. АҚШнинг Аризона штати Скоттсдейли шаҳрида бўлиб ўтган коллекция автомобиллари ким ошди савдоси дунёнинг 30 мамлакатидан келган бой меҳмонларни бир жойга тўплади. Энг яхши классик автомобилларнинг топ-10лиги.

Samsung компанияси иккига букланувчи смартфонга янги патент олди. Қурилма ошиқ-мошиқли конструкцияга эга.

Россиялик муҳандис Максим Ляшко маҳаллий бозордаги вазиятни ўзгартиришга қарор қилди ва нисбатан арзон, сифатли бионик қўл прототипини яратди.

Top