Мулоқот давомида олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўзбек томони билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон олий таълим муассасалари, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университети ҳамда Кувайт университети ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш, қўшма илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.

Кувайт университетида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун таълим грантлари сонини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.