21:45 / 16.08.2016
19746

Риода спорт байрами, Пан Ги Мун ва Обама ўз ворисларини тавсия қилмоқда, дунё бўйлаб анормал исиш ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

Куннинг энг асосий ҳодиса ва янгиликлари «Кун»нинг кечки дайжестида.

Ўзбекистон хабарлари

Риода иккинчи олтин медаль

Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим этди. 

Оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган эркаклар ўртасида мусобақада иштирок этган Ўзбекистон вакилига тенг келадиган рақиб топилмади.

>>> Батафсил

 

Рио-2016. Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича рейтингда 26-ўринга кўтарилди

Оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегацияси учун яна бир  олтин медаль олиб берганидан кейин терма жамоа умумий рейтингда янада юқорилади.

>>> Батафсил

 

Руслан Нуриддинов: "Бу юртимнинг медали, ўзбегимга совға бу" 

Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль олиб келган оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов ўз жамоадошлари даврасида ғалабадан кейинги ҳаяжонли фикрларини билдириб ўтди.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистон олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижасини янгилади

Рио-2016 мусобақаларида қатнашаётган Ўзбекистон вакиллари медаллар сонини бирин-кетин ошириб боришда давом этмоқда. Бу эса жамоага ўз рекордини янгилаш имконини берди.

>>> Батафсил

 

АҚШ ва президентлик сайлови

Обама Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун таътилини тўхтатиб туришга қарор қилди

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга пул йиғиш мақсадида ўзининг таътилини тўхтатиб туришга қарор қилди.

>>> Батафсил

 

АҚШ вице-президенти Байден: Трампга Сталин ёққан бўларди

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампанияси доирасида амалга оширилган тадбирда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга Иосиф Сталин ёққан бўларди, деб айтди.

>>> Батафсил

 

Клинтон ИШИДга қарши пиёда қўшинлардан фойдаланиш борасида фикрини билдирди

АҚШ президентлигига демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон, ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда ЯҚИН шарқ минтақасига АҚШ қуролли кучлари пиёда қўшинларини сафарбар этиш режасига қарши фикр билдирди.

>>> Батафсил

 

Жаҳон хабарлари

Путин: Россия Туркия билан дўстона муносабатларни тиклашга интилмоқда

Россия федерацияси президенти Владимир Путин бугун маълум қилдики, Россия чин дилдан Туркия билан дўстона муносабатларини тиклашга интилмоқда.

>>> Батафсил

 

Пан Ги Мун: “БМТ раҳбари сифатида аёл кишини кўришни истайман”

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун шахсан ўзи ташкилот раҳбари сифатида аёл кишини кўришни истаётганини маълум қилган.

>>> Батафсил

 

Назарбоев: Рада Порошенкога Донбасс мақоми бўйича қарор қабул қилишга имкон бермаяпти

Рада Украина президенти Пётр Порошенкога Донбасс мақомини қабул қилишга йўл қўймаяпти, деган фикрни билдирган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан учрашувида. 

>>> Батафсил

 

Савченко россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко россияликларни қулларга қиёслади.

>>> Батафсил

 

Туркияда ҳарбий исёнга қарши турган туманлар номи самолётларга қўйилмоқда

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси саккизта ҳаво лайнерини  Истанбул ва Анқаранинг давлат тўнтаришига қарши курашда асосий ўрин тутган туманлари номи билан атади.

>>> Батафсил

 

Туркия прокуратураси Гуленга 2 минг йиллик қамоқ жазоси тайинланишини талаб қилмоқда

Туркия прокуратураси исломий мухолифат Фатҳуллоҳ Гуленга 1,9 минг қамоқ жазоси ва 2 миллион 210 минг кунлик маъмурий жарима тайинланишини талаб қилди.

>>> Батафсил

 

Ёз офатлари

Июль тарихдаги энг иссиқ ой сифатида эътироф этилди

2016 йилнинг июль ойи бутун дунё кузатувлари бўйича, тарихдаги энг иссиқ ой дея эътироф этилди.

>>> Батафсил

 

Калифорнияда юз берган ёнғин 175га яқин уйни вайрон қилди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лоуэр-Лейк шаҳрида юз берган ёнғин сабаб 175га яқин уй йўқ бўлди. Батафсил

 

Японияда жазирама сабаб бир ҳафта ичида 5,5 мингдан зиёд киши шифохонага ётқизилди

Японияда сўнгги ҳафта ичида 5,5 мингдан зиёд киши қуёш уриши оқибатида шифохоналарга ётқизилган.

>>> Батафсил

 

Узоқ Шарқдаги ёнғинлар 270 гектар ўрмонни қамради

Россиянинг Узоқ Шарқ ўрмон хизматлари ўтган бир суткада 6та ўрмон ёнғинига қарши кураш олиб боришган, шундан биттаси тўлиқ бартараф этилган.

>>> Батафсил

 

Рио Олимпиадаси саргузаштлари


Рио-2016 олимпиадасида навбатдаги можаро. Мухлислар россиялик боксчининг ғалабасини қабул қила олишмади

15 август оқшомида 91 килогармм вазн тоифасидаги финалда россиялик Евгений Тищенко Қозоғистон вакили Василий Левитга қарши жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлиб, Олимпиада чемпионига айланди.

>>> Батафсил

 

Кун фотоси. Багамалик югурувчининг олтин шўнғиши

Рио-де-Жанейро олимпиадасига Багама оролларидан келган Шона Миллер Олимпиаданинг ўнинчи кунида 400 метр масофага югуриш баҳсларида ғолиб бўлди.

>>> Батафсил

 

Германиялик оғир атлетикачи: Қозоғистон, Беларусь, Украина ва Грузияда спортчилар доимий равишда допингдан фойдаланишади

Немис оғир атлетикачиси Алмир Велагич Die Welt нашрига берган интервьюсида Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги давлатлар спортчилари доимий равишда допинг қабул қилиши борасидаги гумонларини баён этган.

>>> Батафсил

 

AIBA: Йирик турнирлар ва Олимпиада баҳсларида ринг-эълон қилувчилари пайдо бўлиши мумкин

Халқаро Бокс уюшмаси (AIBA) ташкил этувчи барча йирик турнирлар ва Олимпия ўйинларида ринг эълон қилувчилари пайдо бўлиши мумкин.

>>> Батафсил

 

Мисрлик дзюдочи исроиллик рақибига қарши баҳсдан кейин унга ҳурматсизлик қилгани учун Олимпиададан ҳайдаб юборилган

Мисрлик дзюдочи Ислом ал-Шехаби Рио-2016 Олимпиадаси доирасида исроиллик Ору Сассонга қарши мағлубиятли беллашувдан кейин рақиби билан қўл бериб хайрлашмагани учун хайфсан олди ва уйига жўнатиб юборилган.

>>> Батафсил

Top