21:55 / 17.05.2017
19668

Дайжест: Президентнинг Сирдарёга ташрифи, Ўзбекистонда интернетнинг янги даври, Бокудан навбатдаги медаллар ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 17 май Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Президент Сирдарёда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари вилоятдаги Сардоба сув омбори билан танишуви чоғида Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида янги компания тузилишини маълум қилди. Шунингдек, у Сардоба сув омбори билан катерда танишди (видео) 

Шавкат Мирзиёев Гулистонда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳасини ҳам бориб кўрди. Давлат раҳбари, шунингдек, шаҳардаги Sirdaryo Best Fashion корхонасига ташриф буюрди. У Мирзаобод туманида бўларкан, Сирдарёда соя етиштириш кўпайтирилиб, экспортга чиқарилиши ҳақида гапириб ўтди. Шу куни президент Шавкат Мирзиёев вилоятнинг Ховос туманида ҳам бўлди. 

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда янги анжуман

Фото: Flickr

17 май куни Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Ушбу анжуман “Халқаро электралоқа ва ахборотлаштириш жамияти куни” мавзусида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда сониясига 200 гигабитлик интернет – афсона бўлмайди

Аҳоли қайси алоқа операторининг мобил хизматидан кўпроқ шикоят қилмоқда?

Ўзбекистонда “WannaCry” вируси тарқалмаганига нима сабаб бўлди?

2017 йилда Ўзбекистонда 450та 4G мобил база станцияси барпо этилади
 
Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев молия вазирига янги ўринбосар тайинлади

4 ойга бормай ишдан олинган Избоскан тумани ҳокими ўрнига янги раҳбар тайинланди

Хива ва Шаҳрисабз вилоят даражасидаги шаҳарларга айлантирилди

Танқид ва натижа

Вазирлик Шаҳрихондаги эпидемик вазият юзасидан сўнгги маълумотларни берди

Хунук манзара: Қашқадарёнинг “ҳансираётган” от спорти (фото)

«Тошкентгазтаъминот» унитар корхонасининг Қибрай туман бўлимидаги товламачиликлар

Ўзбекистон телеканалларидаги интеллектуал ўйинларда кўзбўямачилик қилинадими?

Наманганда фарзандлари учун ер сўраган ногирон отахоннинг муаммоси ҳал этилди

Жаҳон

Фото: ТАСС

Мексиканинг шаҳарларидан бирининг барча полициячилари ҳибсга олинди

Трамп Лавровга қандай махфий маълумотни тақдим қилгани ошкор бўлди. Шунингдек, мазкур масала юзасидан Россия президенти Владимир Путин ҳазиломуз фикр билдирди. Путин, жумладан, Россия АҚШга Трамп ва Лавров учрашувининг стенограммасини етказиши мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўтган. 

Европа иттифоқи Украина учун визаларни бекор қилди

Бокуда спорт байрами

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

12 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида «Ислом бирдамлиги ўйинлари» бошланди. Ўзбекистон ва яна 53 давлат вакиллари иштирок этаётган турнир 22 май кунига қадар давом этади. Бугун ҳам Ўзбекистон вакиллари спортнинг турли йўналишлари бўйича медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Top