Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди. Нималарга эришилди?
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари айни дамда пойтахт Тошкент шаҳрига қайтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Музокаралар аввал тор доирада кейин кенг доирада бўлиб ўтди. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.



Трамп билан учрашувда ҳар икки давлат раҳбарлари экстремизм ва халқаро терроризмни қораладилар ҳамда умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга интилишларини қайд этдилар. Улар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган келишувларни амалга оширишга содиқ эканликларини билдирдилар ҳамда беш йилга мўлжалланган илк ҳарбий ҳамкорлик Режасини амалга татбиқ қилиш орқали мудофаа соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан “Виллард интерконтинентал” меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трамп билан мулоқоти ўзаро ишонч ва ҳурмат, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш руҳида ўтганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди. Икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзолангани юқори баҳоланди.


Тадбирда кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаковга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилгани эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Мирзиёев Пентагонда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди. Давлат раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. АҚШ мудофаа вазири президент Мирзиёев ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистон минтақадаги муҳим геостратегик давлат эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, президент Капитолийда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги конгрессменлар билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штаб-квартирасида ҳам бўлди. Давлат раҳбарини Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким кутиб олди. Учрашув чоғида боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консультатив хизмат кўрсатиш каби соҳаларга оид битимлар имзолангани айтилмоқда. Музокарада янги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.


Шу билан президентнинг АҚШга ташрифи ўз якунига етди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен: “Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ташрифи муваффақиятли якунланди. Барча сафардагилар, жумладан, янги Боинг (Дримлайнер)дагилар эсон-омон етиб олсин! Вашингтон”, - дея хабар берган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, АҚШ элчиси томонидан эълон қилинган суратда иккита Boeing’ни кўриш мумкин. Аввалроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳамда Boeing корпорацияси навбатдаги Boeing-787-8 Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани хабар қилинганди.
Kun.uz ахборот манбалари тахминига кўра, ушбу янги Dreamliner ҳам Тошкентга парвоз қилган. 239 млн долларлик самолёт Boeing томонидан президент Мирзиёевнинг ташрифи якунида тайёр ҳолда тақдим этилгани тахмин қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди
Фан-техника | 20:47
-
Ўзбекистон BRICS Янги тараққиёт банкига аъзо бўлади
Ўзбекистон | 20:45
-
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе
Спорт | 20:01
Мавзуга оид

18:40
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025