24 Март

15:09

«Уфқда ўзгаришлар денгизи бор. Уни биз билан қабул қиласиз деган умиддамиз» — Саида Мирзиёева БМТ минбарида нутқ сўзлади

14:24

Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамон “эски тос, эски тоғора”. Яширин ўйинлар мамлакат зарарига ишлаяпти

11:51

Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди

Бу Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи, Амударё устидан ўтувчи кўприкка олиб борувчи темирйўл кўприги ҳисобланади. Лойиҳа буюртмачиси «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ, бош лойиҳачи «Боштранслойиҳа» АЖ, бош пудратчи «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Батафсил

23 Март

19:39

Кобулда Қўштепа канали масаласи ҳам муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Афғонистон Қўштепа канали, савдо, транспорт ва аёллар ҳуқуқларини муҳокама қилди. Батафсил

17:12

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими бўлди

У муқаддам кўп йиллар прокуратура тизимида ишлаган, 2018 йилдан буён «Ўзавтосаноат»га раҳбарлик қилиб келмоқда. Батафсил

11:58

Бахмут учун жанг давом этмоқда. Украина армияси энди нима қилади ва бу кутилаётган ҳужумга қандай таъсир қилади?

Бахмут учун жанглар бошланганига етти ойдан ошди. Батафсил

10:48

Украинага кучсизлантирилган уранли снарядлар етказиб берилади. Путин жавоб қайтариш билан таҳдид қилди

Бироқ Россиянинг ўзида ҳам бундай қуроллар бор. Кескин реакцияга сабаб аслида нима? Батафсил

22 Март

15:30

«Кўп қатори бераверинг» – Қашқадарёда туғуруқ бўлими ходими беморнинг яқини билан очиқчасига савдолашди

13:53

Путин ва Си музокаралари якунлари: Россиянинг Хитойга қарамлиги янада кучаядими?

Хитойнинг Украина бўйича «тинчлик режаси» нима бўлади? Батафсил

12:47

Путиннинг халқаро қидирувга берилиши. Асосий саволларга жавоблар

Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу қидирув Россия ва унинг президенти учун нимани англатади? Путин чиндан ҳам қамалиши мумкинми? Шулар ҳақида сиёсатшунос Камолиддин Раббимов фикр юритади. Батафсил

21 Март

23:10

ФВВ: зилзиладан кейин Ўзбекистон ҳудудида вайронгарчиликлар кузатилмади

Вазирлик аҳолини саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликка чақирган.  Батафсил

19:36

ЕХҲТ: Қозоғистондаги сайлов демократия сари қадамдир

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчилари Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловининг дастлабки натижаларини, ҳукмрон «Аманат» (собиқ «Нур Отан») партияси ғалабасини эҳтиёткорлик билан олқишлади. Батафсил

19:00

Туркиядаги сайловлар: Эрдўған ҳокимиятни сақлаб қола оладими?

Туркияда сайлов кампанияси тобора қизиб бормоқда. 14 май куни мамлакатда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Батафсил

17:03

Украина учун ўқ-дори ишлаб чиқариш кечикмоқда

Бу Украина қуролли кучларининг «снаряд қаҳатчилиги»ни кучайтиради ва бўлажак қарши ҳужумга халақит қилиши мумкин. Батафсил

12:52

Си Жинпинг Москвада. Ташрифнинг биринчи куни қандай ўтди?

ХХР раиси Си Жинпинг душанба куни Москвага учиб келди – бу 2019 йилдан бери ва 2022 йил февралида Украинада бошланган уруш давридаги илк ташрифдир. Хитой етакчисининг сафари уч кун давом этади. Биринчи куни икки мамлакат раҳбарлари Кремлда норасмий учрашув ўтказишди. Батафсил

08:47

“Нон ҳамма нарсанинг бошидир” – советлар давридан қолган одат ҳақида

Собиқ иттифоқ республикаларида нон деярли ҳамма овқат билан истеъмол қилинган. Ҳатто бу мустақилликдан кейин ҳам кўп давлатларда сақланиб қолган. Ўзбекистонда хамирли овқатларни ҳам нон билан ейдиганлар топилади. Бунинг сабаби нимада? Батафсил

07:43

Қримдаги шаҳарга дронлар ҳужум қилди

Қримдаги Жанкой шаҳрига дронлар ҳужуми кузатилди, бир киши яраланган. Украина разведкаси маълум қилишича, темирйўлда «Калибр» қанотли ракеталари йўқ қилинган. Батафсил

20 Март

20:42

Қашшоқ давлатларнинг қашшоқлиги сабаби. Жеймс Робинсон Тошкентда маъруза қилди

Нега айрим давлатлар бой, айримлари камбағал? Шу савол устида илмий изланишлар олиб борган олим, Чикаго университети профессори, иқтисодчи Жеймс Робинсон 17 март куни илк марта Тошкентга келди. Батафсил

19 Март

16:43

Эрон ва Саудия Хитой воситачилигида ярашувга эришди. Бу АҚШ Яқин Шарқдаги таъсирини йўқотганини англатадими?

​​​​​​​Эрон ва Саудия Арабистони 2016 йилда узилган дипломатик муносабатларни қайта тиклашга келишиб олди. Батафсил

14:31

Ҳаага ордери Путинга қандай таҳдид солади? Экспертлар изоҳ берди

Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу қонунийми ва Россия президенти учун қандай хавф бор? Уни чиндан ҳам ҳибсга олишлари мумкинми? У суд қилинадими? Батафсил

10:03

Трамп ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди ва тарафдорларини намойишларга чақирди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 21 март куни собиқ порноактриса Сторми Дэниелсга сукути учун қилинган тўлов бўйича бир неча йил муқаддам очилган жиноий иш доирасида ҳибсга олиниши мумкинлигини айтмоқда. Батафсил

09:40

Катта давлатларнинг саволи, Malibu'даги президент ва Янги Тошкент — ҳафта дайжести

Россия ҳам, Ғарб давлатлари ҳам Ўзбекистондан бетарафликни бас қилишни сўраяпти. Сурхондарёда президент юрган йўлни қайта қуриш саноқли соатлар ичида бошланиб кетди. Референдум харажатлари – 16 млн доллар. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида. Батафсил

18 Март

20:56

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Мамлакатимиз мезбонлигида ўтган Осиё кубоги U20 турнири финалида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Ироқни мағлуб этиб, қитъа чемпионига айланди. Батафсил

19:57

Эрдўған қоладими, кетадими? Ўзбекистон учун қай бири яхшироқ?

14 майда Туркияда президентлик сайловлари бўлади. Яқинда рўй берган, “аср фожиаси” деб таърифланган зилзила сайловлар вақти ортга сурилишига сабабчи бўлмади. Зилзила Эрдўған учун катта муаммоларга сабаб бўлгани аниқ. Батафсил

17 Март

22:20

Кремл газ шантажи орқали Молдова сиёсатига аралашади: Путин маъмуриятининг махфий стратегияси

Россия ФХХ йиллар давомида Молдовага ўз офицерларини дипломатлар кўринишида жўнатиб, улар орқали президентгача бўлган маҳаллий сиёсатчилар ҳамда бутун бир айирмачи ҳудуд — Днестрбўйини бошқарган. Мақсад — мамлакатни тўлиқ Россия измига қайтариш. Батафсил

22:01

Украиналик ҳарбий катта йўқотишлар туфайли фронтда тажрибасиз аскарлар жанг қилаётганини айтганди. Унинг лавозими туширилди

Қўмондонлик унинг йўқотишлар тўғрисида берган маълумотлари ошириб кўрсатилганини маълум қилган. Батафсил

20:49

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди

Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда. Батафсил
Top