А Серия. Шомуродов захирадан майдонга тушиб, дубли эвазига «Каляри»га ғалаба келтирди

Фото: Getty Images
Италия А Серияси 28-турига келиб Элдор Шомуродов мавсумдаги дастлабки голларини урди.
«Каляри»нинг «Салернитана»га қарши ўйинида Раньери 2-бўлим бошида Элдор Шомуродовни захирадан майдонга туширди. Яқинда жароҳатидан тузалиб қайтган ўзбекистонлик ҳужумчи 56 ва 76-дақиқаларда гол уриб, дубли эвазига «Каляри»га муҳим ғалабани келтирди – 4:2. Бу унинг Сардиния жамоаси сафидаги дастлабки голлари бўлди.
Шу тариқа, Шомуродовнинг голлари эвазига «Каляри» очколари сонини 26тага етказиб, 19-ўриндан 13-ўринга кўтарилди. «Салернитана» эса 14 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
А Серия. 28-тур
Каляри – Салернитана 4:2
Голлар: 1:0 – 12 Лападула, 2:0 – 40 Гаэтано, 3:0 – 51 Шомуродов, 3:1 – 56 Кастанос, 3:2 – 58 Маджоре, 4:2 – 76 Шомуродов.
Каляри – Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Ветеска, Нандес (Виола, 66), Янкто (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Элдор Шомуродов, 46), Лападула (Ористанио, 66).
Салернитана – Очоа, Дзаноли (Самбия, 74), Фасио, Манолас (Пирола, 46), Брадарич, Башич, Кандрева, Кастанос, Кулибали (Гомис, 74), Маджоре, Тшауна, Вейсман (Нванкво, 65).
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40