Клаудио Раньери ушбу баҳсда Элдор Шомуродовни ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда, ўйиннинг 62-дақиқасида захирадан майдонга туширди. Ўзбекистонлик ҳужумчи норасмий дебютида майдонда 30 дақиқа ҳаракат қилиб, ҳужумкорликни оширишга интилди. Сардинияликлар ўйиннинг 90+1-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишди – 2:1.

Шу куни Шомуродов янги клуби сафида 34-рақам остида ҳаракат қилди.

Ўртоқлик ўйини. 2 август
Кальяри – Комо – 2:1

Голлар: Лелла 32, Николас Виола 90+1 – Ди Бланко 60.