Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
45-йўналишда қатновчи электробус Қўйлиқ шоҳбекатида орқага ҳаракатланаётган пайтда, пиёдани уриб юборди. 35 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган. Автобусни 7 йил стажга эга 32 ёшли ҳайдовчи бошқарган.
Тошкент шаҳрида электробус орқага ҳаракатланаётган вақтда одам уриб юборди.
“Тошшаҳартрансхизмат” маълумотига кўра, ҳодиса 6 июн куни соат 13:40 ларда, “Қўйлиқ деҳқон бозори” автошоҳбекатида рўй берган.
45-йўналишда қатновчи Yutong русумли электробус орқага ҳаракатланаётган пайтда, 1991 йилда туғилган пиёда А.К.ни босиб кетган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.
Автобусни 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Н. бошқарган, унинг умумий меҳнат фаолияти – 7 йил.
ЙТҲ ички ишлар ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” бахтсиз ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилди.
Мавзуга оид
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
22:48 / 28.06.2026