112 ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади
ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматлари 112 қисқа рақамига уланиб, ягона тизимга бирлаштирилади.

«112 ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 112 қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
112 ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
Қарорга кўра, қуйидагилар 112 ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
- шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
- вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
- вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
112 ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
- 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
- 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
- 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
Фан-техника | 00:23
-
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Спорт | 23:40 / 20.04.2025
-
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБ чақирилди
Ўзбекистон | 23:01 / 20.04.2025
-
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
Спорт | 22:03 / 20.04.2025
Мавзуга оид

22:17 / 24.03.2025
112 ягона диспетчерлик хизмати барча ҳудудларда ишга тушган — Рақамли технологиялар вазирлиги

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

20:58 / 03.02.2025
2024 йилда тез ёрдамга ёлғон чақириқлар сони камайгани қайд этилди

19:11 / 05.12.2024