Ўзбекистон | 20:53 / 26.02.2025
9289
4 дақиқада ўқилади

“Бу фақат менгамас, ҳамма журналистга отилган тош” - Анора Содиқованинг Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан даъвоси бўйича суд ёпиқ ўтадиган бўлди

26 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Анора Содиқованинг шикоятига биноан “Муфаса” номи билан саҳифа юритадиган Мирсаид Ҳайдаров устидан ишни кўриб чиқишни бошлади. Бироқ жавобгарнинг адвокати суд ёпиқ ўтишини ва инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановни суддан чиқариб юборишни талаб қилди. Даъвогар Анора Содиқованинг адвокатлари эса раддия киритган, суд номаълум санага қолдирилди.

26 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди журналист Анора Содиқова шикоятига биноан Муфаса тахаллуси билан ишловчи Мирсаид Ҳайдаров устидан ишни кўриб чиқишни бошлади. 10:30 га белгиланган суд ўз вақтидан кечикиб бошланди. Жараённи ёритиш учун келган бирор ОАВ журналисти суд бошлангунига қадар ҳам ичкарига қўйилмай турли баҳоналар билан йўлакда ушлаб турилди. Маълум бўлишича, иш Фуқаролик кодексининг 100-моддаси – шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўйини ҳимоя қилиш асосида кўрилмоқда.

Анора Содиқова ўз шикоятида Муфаса тахаллуси остида ишловчи Мирсаид Ҳайдаров турли аниқ ва аноним каналларда у ҳақида камситувчи, шаънини булғайдиган ва туҳмат гаплар ёзганини билдирган.

Суднинг очиқ ёки ёпиқ эканига аниқлик киритилмай бошланган жараён тахминан 40 дақиқаларда якунига етаркан, жавобгар Мирсаид Ҳайдаров ва унинг адвокати суд ёпиқ ўтишини талаб қилгани маълум бўлди. Бундан ташқари, даъвогар Анора Содиқованинг адвокатлари сони етарли бўлгани боис суд залидан инсон ҳуқуқлари фаоли, ННТ вакили сифатида қатнашаётган Абдураҳмон Ташановни чиқариб юбориш бўйича алоҳида тақдимнома киритилган.

«Жараён аввалбошдан ноаниқ ва нотўғри бошланди, Ҳайдаровнинг адвокатлари негадир менга осилиб олди. Шаънига номақбул гаплар ёзилиб, азият чеккан Анора, лекин шаън даъвосини қарши томон қилмоқда», дейди Ташанов.

Суд бошланишида ҳали ёпиқ деб эълон қилинмасидан аввал ҳамма кириши керак эди ва кейин судья ёпиқ ўтишини белгилагач чиқариб юборса бўларди. Жавобгарнинг адвокати негадир менга ёпишиб олди, чиқариб юборишларини талаб қилди. Айтишича, Мирсаид Ҳайдаровнинг шахсий маълумотлари ва расмлари ижтимоий тармоқда тарқаб кетяпти экан. Аслида моҳиятан тескари, суд нега бу қарорга келганидан ҳайронмиз”, - дейди Абдураҳмон Ташанов.

Даъвогар Анора Содиқованинг адвокатлари судья нохолис эканини билдириб, ННТдан вакил сифатида ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг судда қатнашишини таъминлашни сўраб, раддия киритишган.

«Адолат истаб судга келдим, ҳеч бўлмаса конституция ишлашидан умидворман. Журналист ва аёл сифатида шаънимга айтилган бу гапларни қабул қилолмайман», дейди Анора Содиқова.

Бирор расмий ёки давлат ташкилоти шу ҳолимда ёрдам қўлини чўзмади. Бугунги судьядан умуман қониқмадим, суд жавобгар томоннинг 2 талабини қабул қилиб, бизникини қабул қилмади. Гўёки мен USAID маблағлари ёки ғарбдан грантлар олиб, эвазига қандайдир мажбуриятлар олганман. USAID жисмоний шахсларга тўғридан тўғри маблағлар бермаса керак? Катта журналистлар ярашиб олинглар деб маслаҳат берди, лекин журналистни ўта оғир гаплар билан ерга урганда унга ҳеч ким индамади. Ҳеч бўлмаса конституцияга ишониб келдим, адолат истаб судга бўлмаса, яна қаерга бора оламан? Конституция ишлаши керак, ягона умидим шундан. Бир журналистга отилган тош – бутун журналистикага отилган тош, деб биламан. Шикоятимдаги ҳар бир ҳолатларни исботлашга далилларим бор”, дейди Содиқова.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери