Сречко Катанец миллий жамоа бош мураббийлигидан кетди
У саломатлигидаги муаммолар туфайли ўзаро розилик асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартномани бекор қилган.

Фото: ЎФА
Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигидан кетди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
«Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди.
Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилигини билдирди. Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоамиз бошқарувидаги меҳнатларини учун миннатдорчилик билдиради. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди», — дейилади хабарда.
Шу тариқа, ЎФА ва 62 ёшли мутахассис ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоа бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бораётгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец билан 2021 йил августида 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузилганди. У Ўзбекистонга келгунига қадар Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий жамоаларини бошқарган, Словения миллий жамоасини тарихда илк бор Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққанди.
Катанец 2024 йил октябрида саломатлиги ёмонлашгани боис ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқара олмаганди. У ноябр ойида Қатар ва КХДРга қарши кейинги ўйинларда жамоага қайтганди, аммо 2025 йил 20 январ куни жамоа Доҳадаги йиғинга усиз йўл олди. Манбаларга кўра, у саратон хасталигига чалинган.
Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичида А гуруҳида 6 турдан кейин 13 очко тўплаб иккинчи ўринда жойлашган. Жамоа биринчи даврада КХДР (1:0), Қирғизистон (3:2), БАА (1:0) билан ўйинларда ғалаба қозониб, Эрон билан дуранг ўйнади (0:0), Қатарга эса сафарда ютқазди (2:3), иккинчи давра доирасида КХДРга қарши жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди (1:0).
Миллий жамоа 27 январ куни Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. Март ойида эса саралаш баҳслари давом эттирилади. 20 март куни Тошкентда Қирғизистон меҳмон бўлади, 25 март куни Эрон билан сафар ўйини ўтказилади (учрашув жойи ҳозирча белгиланмаган, эронликлар Яқин Шарқдаги танг вазият туфайли ўз майдонида ўйнай олмаяпти). Шунингдек, 5 июнда БААга қарши сафарда, 10 июнда Қатар билан уй учрашуви ўтказилади ва саралаш босқичи якунланади. Гуруҳдаги дастлабки икки ўйин мундиалга тўғридан тўғри йўлланма тақдим этади.
Катанец бошқарувида миллий жамоа жами 20 та расмий учрашув ўтказиб, 13 ғалабага эришди, 5 бор дуранг ўйнади ва 2 ўйинда мағлубиятга учради.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

14:32 / 29.03.2025
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе

21:08 / 28.03.2025
Теҳрон энди қўрқинчли эмас. Ўзбекистонни мундиалга яқинлаштирган ўйин ҳақида

15:16 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан

17:29 / 22.03.2025