ЎФа матбуот хизмати ёзишича, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра йиғинда қатнашмайдиган бўлди. Бўлажак беллашувларга жамоани бош мураббийнинг ёрдамчилари Алеиш Чех ва Владо Радманович тайёрлашади.

Маълумот учун, словениялик мутахассис билан бундай ҳолат учинчи бор кузатиляпти.

Ўзбекистон 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда БААни қабул қилади.