Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади
2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади. Ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади.
Фото: Kun.uz
«Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.
Шунингдек:
- олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
- магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
- олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;
- муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:30 / 20.08.2025
Талабалар ўқишини кўчириш бўйича иккинчи кун натижалари эълон қилинди
18:15 / 20.08.2025
1-курс талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули бошланди
21:27 / 19.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди
13:58 / 18.08.2025