Осон шартларда машина олиб беришни ваъда қилиб, одамларни чув туширган “Umid avto”чилар жиноий жазога тортилди. 14 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Юнусобод туман судида судя Шамсиддин Тожиев раислигида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.
Суд мажлисида қатнашган Kun.uz журналистининг хабар беришича, судланувчиларга 987 та эпизод бўйича айб эълон қилиниб, жами 88,5 млрд сўм зарар ҳисобланган. Судда улар 130 та эпизод бўйича айбсиз деб топилиб, оқланди. Айрим жабрланувчилар эса даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Шу тариқа судланувчилардан 834 та эпизод бўйича жабрланувчиларга 60 млрд сўмдан кўпроқ зарар ундириш белгиланди. Бунда ҳар бир судланувчи ўзи айбли деб топилган эпизодлар бўйича зарарни қоплаши назарда тутилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланди:
Қодиров Дилшод Муҳаммаджонович – Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
Абдураҳмонов Абдуманноп Абдуҳаким ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
Абдуҳакимов Иброхим Анвар ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
Ниғмонжонов Муҳаммадмусо Руслан ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, бошқа жиноят иши доирасида муқаддам тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда БҲМнинг 410 баравари миқдорида жарима;
Саидов Ихтиёр Бахтиёр ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
Рахимов Мирқодир Рахмат ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш;
Тоиржонов Акром Бахтиёр ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш;









