Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поп туманидаги ўрмонда ёнғин юз берди
Тахминан 70 сотих майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ёнди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Наманган вилояти, Поп тумани, Гулистон маҳалласида жойлашган Ибн-Сино ўрмон хўжалигига қарашли қир-адирликда ёнғин содир бўлди.
Kun.uz’га берилган ФВБ маълумотига кўра, 12 август куни соат 15:14 да ёнғин ҳақидаги хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ФВБ 20 нафар ходими, 2 та техникаси Ўрмон хўжалигининг 20 нафар ходими ва 1 та техникаси ёнғин ҳудудига етиб борган. Соат 15:40 да ёнғин ўраб олиниб, 16:05 да ўчирилган.
Тахминан 70 сотих майдонда қуруқ ўт (шох-шабба) ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
09:23 / 26.03.2026