Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда болаларни олиб кетаётган автомобил ЙТҲга учради
Жароҳатганганлар бор. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида хусусий боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётган машина ЙТҲга учрагани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.
Дастлабки маълумотга кўра, бугун соат 9:55да Беруний тумани Шаббоз овули ҳудудида фуқаро С.Г. ўзининг бошқарувидаги Nexia машинасида ЙТҲ содир этган. Бунинг оқибатида машинада бўлган 2018 йилда туғилган Х.Ф. ҳамда 2021 йилда туғилган Н.С. тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг соғлиги жойида экани маълум қилинган.
“Видеода акс этган ҳолат Беруний тумани Қурувчилар кўчасидан ўтувчи 4Р-161 автомобил йўлининг 16-17-километрларида содир бўлган”, дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.
Қайд этилишича ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026