Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар пора билан ушланди
Терговчи ўз иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланаётган шахсга енгиллик қилиб бериш эвазига пул талаб қилиб олган.
Фото: Kun.uz
Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 8 апрел куни Қашқадарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 2024 йил 13 феврал куни Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинганди.
У Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.
Мавзуга оид
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
17:36 / 07.02.2026
Президент танқидидан сўнг прокуратурада бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:48 / 06.02.2026