Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди
Март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилаётгани сабабли имтиёз муддати узайтирилди.
Фото: Getty images
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қонунчиликка кўра, 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.
«Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда. Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йил 1 апрелига қадар узайтирилди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, имтиёзли даврда (ноябрь-февраль ойлари) аҳоли табиий газ учун қуйидаги шкала бўйича тўлов қилиши белгиланган:
- ойига 500 куб метргача — 650 сўм;
- ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача — 1500 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача — 1950 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача — 2275 сўм;
- ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори — 2600 сўм.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида имтиёзли давр октябрь – февраль ойлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
22:57 / 22.12.2025
Фарғонада метан муаммоси: шохобчалар очилмади, вазир ваъда қилган контейнерлардан дарак йўқ
20:33 / 22.12.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
11:37 / 19.12.2025