Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, бугунги кунда икки мингга яқин маҳаллага табиий газ етиб бормаган.

Президент топшириғига кўра, эндиликда ҳудудларнинг ўзига хослигидан ҳамда энергия ресурслари билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарифлаш тизими йўлга қўйилади.

"Табиий газ етиб бормагандан кейин, электр энергиясидан иситиш учун фойдалангандан кейин, истеъмолчиларнинг чегирма олишга ҳаққи бор", — деди энергетика вазири.

27 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғидаги келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъулларга табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳалладаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини уч ой ичида ҳисоб-китоб қилиш топширилганди.