Жорий йил 1 сентябридан Ipoteka bank OTP Group ўзининг янги мобил иловаси — Ipoteka Mobile’ни ишга туширди. Эндиликда илова фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг исталган банклари томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталаридан ойига 10 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Мазкур таклиф кундалик пул ўтказмаларини қулай ва ортиқча харажатларсиз амалга ошириш учун мўлжалланган. Фойдаланувчилар яқинлари ва оила аъзоларига маблағ юбориш, қарзларни қайтариш, умумий харажатларни қоплаш ҳамда бошқа мунтазам молиявий операцияларни амалга оширишлари мумкин. Белгиланган ойлик лимит доирасида амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун комиссия ундирилмайди — 0%.
Ipoteka Mobile’дан фойдаланиш учун Ipoteka bank картасига эга бўлиш шарт эмас. Илoва Ўзбекистоннинг исталган банки томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталарини қўллаб-қувватлайди.
Янги илованинг ишга туширилиши Ipoteka bank OTP Groupʼнинг рақамли хизматларини ривожлантиришдаги навбатдаги босқичдир. Банк фойдаланувчиларга кундалик молиявий операцияларни янада қулай ва осон амалга ошириш имкониятларини яратишда давом этмоқда.
Таклиф 2026 йил 31 октябрга қадар амал қилади.
Ipoteka Mobile — ойига 10 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
















