Бу ҳақда Республика Мажбурий ижро бюроси Kun.uzʼга маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ижро варақасига асосан, жиноят иши доирасида ашёвий далил деб топилган 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқ қилиш белгиланган.
Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими томонидан тегишли ижро ҳаракатлари ўтказилган.

Жараён давомида суднинг ашёвий далилларни сақлаш хонасида турган 277 та қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартиб ва хавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда махсус қозонхонада ёқиш орқали тўлиқ йўқ қилинган.
Маълум қилинишича, ушбу жиноят иши юзасидан жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.













