Спорт | 20:08 / 30.07.2024
22417
2 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Ўзбекистон Олимпиада тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, турнир билан хайрлашди

Ўзбекистон олимпия жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси гуруҳ босқич 3-турида турнир тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, мусобақа билан хайрлашди.

Фото: Getty Images

Темур Кападзе жамоаси дастлабки икки турда Испания (1:2) ва Мисрга (0:1) мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотганди. Доминикан Республикасига қарши 3-тур баҳси эса расмиятчилик учун ўтиши ўйиндан олдин маълум эди.

Баҳснинг 51-дақиқасида Абдуқодир Ҳусановнинг жарима майдони ичидаги қўполлигидан кейин рақиб жамоа ҳужумчиси Нунес ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу дуранг натижа ўйин якунига қадар ўзгармади ва Ўзбекистон олимпия жамоаси мусобақа тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, гуруҳда 4-ўринда қолди ва турнирдаги иштирокини якунлади. 

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда эса Испания Мисрга ютқазди ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди.

Париж-2024. С гуруҳи. 3-тур

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон – 1:1
Ҳакам: Исмоил Маҳмуд (Судан)
Голлар: Рафаэл Нунес 51 пен., - Алишер Одилов, 58.
Доминикана: 1. Хавиер Валдес, 2. Эдгар Пуйол, 12. Жоао Урбаез (16. Нельсон Лемер,81), 5. Луи де Лукас, 17. Хосе де Леон (2. Рейес Марзиан, 46), 8. Ангел Монтес Де Ока, 6. Хайнц Моршель, 9. Рафаэл Нунес, 18. Новенд Лоренцо, 11. Петер Федерико (14. Де Ла Круз Мангас, 67), 7. Оскар Уреня (3. Жосуе Баез, 46)
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Руслан Жиянов (10.Жасур Жалолиддинов, 57), 9.Ҳусайн Норчаев (14.Элдор Шомуродов, 57),13.Зафармурод Абдираҳматов, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Абдурауф Бўриев, 19. Иброҳим Ибрагимов (7.Аббос Файзуллаев, 57), 20.Алишер Одилов (17.Диёр Холматов, 83).

Испания - Миср - 1:2
Голлар: Саму 90 - Иброҳим Одил 42, 60.

Гуруҳ жадвалидаги якуний вазият:

Мавзуга оид