BYD VILLEXPO турининг йўналиши:

• Жиззах: 18-20 сентябр

• Самарқанд: 25-27 сентябр

• Навоий: 2-4 октябр

• Бухоро: 9-11 октябр

• Қарши: 16-18 октябр

• Термиз: 23-25 октябр

VILLEXPO’да сизни нималар кутмоқда?

• BYD модел қатори билан яқиндан танишинг: тест-драйвда рулга ўтиринг ва BYD мутахассислари билан мулоқот қилиб, автомобилларнинг имкониятлари ҳамда улар асосидаги технологиялар ҳақида батафсил маълумот олинг.

• Суперкарлар шоусини томоша қилинг: YANGWANG U8 ва BAO 5 автомобиллари 360 даражали «танк бурилиши» ҳамда йўлсиз ҳудудда ҳаракатланиш намойишлари орқали ўз имкониятларини тўлиқ намоён этади.

• BYD технологияларини кашф этинг: Blade Battery аккумулятори, e-Platform 3.0, DM-i гибрид технологияси, автомобилни интеллектуал бошқариш тизимлари ва булутли автомобиль хизматлари интерактив тақдимотларда содда ва тушунарли тарзда намойиш этилади.

• Кун бўйи кўнгилочар дастурдан баҳраманд бўлинг: DJ чиқишлари, рақс шоулари, Kahoot викториналари, ўйинлар ва совринли қуръа ташлашлар барча ёшдаги ташриф буюрувчилар учун қизиқарли муҳит яратади.

Махсус совғалар ва ютуқли қуръа ташлашлар

• VILLEXPO эсдалик совғаси: тадбир жойида рўйхатдан ўтган ва BYD Central Asia’нинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларига обуна бўлган ташриф буюрувчилар махсус эсдалик совғасини олади.