Аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади – энергетика вазири
Бундан ташқари, истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрланади.

Фото: Президент матбуот хизмати
2025 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларига тегишли биноларнинг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига интервю берди.
«Бугун президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда 2025 йил давомида давлат дастури доирасида бажариладиган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, яшил энергия улушини ошириш, яшил энергияни барча тармоқларда, барча соҳаларда хонадонларгача жорий қилиш, буни максимал равишда қўллаб-қувватлаш, тармоққа улаш ва аҳоли томонидан ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни сотиб олиш. Бунинг учун механизмлар, режалар нафақат ишлаб чиқариш, балки аниқ манзилли маҳаллабай ишни ташкил қилган ҳолда жорий қилиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди», деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, 3,5 минг мегаватт янги генерация қувватларига қўшимча равишда 1 минг мегаватт энергетика қуввати яратилади. 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш, аҳоли ва хўжалик субъектлари томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топширилган. Бундан ташқари истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрлаш топшириғи берилган.
«Дастурда энергия самараси паст бўлган корхоналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий қилишга алоҳида эътибор қилиш кераклиги таъкидланди», деди Мирзамаҳмудов.
Шу билан бирга, вазир қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритмади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
Ўзбекистон | 14:00
-
«246 га 246». Россия ва Украина асирлар алмашуви ўтказди
Жаҳон | 13:47
-
«Бу бир томошабин учун театр». Путиннинг «Пасха сулҳи» ҳақида нима дейишмоқда?
Жаҳон | 13:33
-
Қонунийлаштирилаётган наша, таҳқирланган мигрантлар ва муҳокамадаги ҳаж – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди

13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

20:09 / 03.02.2025